Жамият
Ҳамкасбини ишга киритиб қўйиш эвазига пора олган ўқитувчига 2 йилу 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
.jpg)
Маълум бўлишича, жорий йилнинг январь ойида Сергели туманидаги мактаблардан бирида фаолият олиб бораётган аёл ўзининг ҳамкасбини у ишлаётган мактабга юқори лавозимга ишга ўтказиб қўйиш учун ўзга бир фуқаронинг ишончига кириб, ундан 200 доллар олаётган вақтда қўлга олинган.
Қандай қўл уриб қўйдим, ўзим ҳам сезмадим. Шунча йиллик педагогик фаолиятимда биринчи марта юз бераётгани учун ўзим тушунмаган ҳолда аралашиб қолганимни эътиборга олишларингизни сўрайман. Ҳеч қачон бундай бўлмаган, бу биринчи ва охиргиси», — дейди аёл.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши Сергели туман судида кўриб чиқилди.
«Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59 ва 59 ва 61-моддалари тартибида судланувчига тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли орқали узил-кесил 1 йил муддатга давлат таълим муассасаларининг раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йилу 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин», дейилади суд ҳукмида.
«Минг афсусдаман. Сизлардан узр сўрайман», дейди ўқитувчи.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77737
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ