Бадиий таржимонлик учун халқаро мукофот жорий этилади

Сақлаш
14:34 / 05.06.2024 291 0

Бадиий таржимонлик учун халқаро мукофот жорий этилади. Бунда ўзбек тилидаги асарларни хорижий тилга, хорижий тилдагиларини ўзбек тилига таржима қилган ижодкорлар мазкур мукофот бўйича танловда қатнашиши мумкин.

 

«Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат марказининг бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни (кейинги ўринларда – Халқаро мукофот) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин», дейилади Президентининг қарорида.

 

Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

◻️ ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

◻️ ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

◻️ ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

◻️ хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

◻️ хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

◻️ хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима.

 

Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида (102 млн сўм) бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади. Мукофот тантанали равишда топширилади.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро мукофот кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//