Жамият
Тошкент вилоятида тез ёрдам шифокори калтакланди.
Маълум бўлишича, воқеа 1 июнь куни Тошкент тумани Чувалачи ҳудудида содир бўлган.
Ўша куни маҳалланинг Дилкаш кўчаси 15-уйида яшовчи оила тез ёрдам чақиради. Бунга 1998 йилда туғилган оила аъзосининг боши оғриётгани сабаб бўлган.
Чақирув соат 16:39 да ҳудудга энг яқин «Янгиобод» шохобча бригадасига узатилган. Шифокор ва фельдшердан иборат бригада манзилга соат 16:45 да етиб борган. Бемор шифокорга бош оғриғи, безовталик, умумий ҳолсизлик каби шикоятлари борлигини ва буйрак касаллиги бўйича даволанаётганини билдирган.
Шифокор бирламчи текширувдан АҚБ120/80, Пульс 75та, Т-36,6 C аниқлаган ва оғриқни қолдириш учун фельдшерга оғриқ қолдирувчи дори воситасини шприцга тортиб тахлашини айтган. Шу вақтда шифокор беморга қўшимча касалликлари бўйича саволлар бераётган вақтда, бемор шифокорга қараб «САН КИМСАН, ИШИНГНИ ТEЗРОҚ ҚИЛ» дея ҳақоратлаган ва ўрнидан туриб, тўсатдан шифокорнинг юзига мушт туширган. Натижада шифокорнинг лаби ва пастки жағ соҳасидан қон кетишни бошлаган. Шунингдек, маълум бир вақт шифокорда карахтлик ҳолати кузатилган.
Ҳолат бўйича ҳудуд профилактика инспектори Қ. Тўраевга хабар берилган.
Шифокор бошқа бригада билан ТТА-3 Юз-жағ жарроҳлиги бўлимига олиб келинган. Жароҳат жойи тикилиб, қон оқиши тўхтатилган.
Шифокор ишини давом эттириш мақсадида иш жойига қайтган. Аммо бироз вақтдан сўнг шифокорда бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, умумий ҳолсизлик кузатила бошлаган ва зудлик билан ТТА-2 клиникасига госпитализация қилинган.
ТТА-2 Нейрохирургия бўлимига соат 23:45 да қуйидаги ташхис билан ётқизилган: «Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Ўнг томон пастки лаб соҳасида тикилган жароҳати. Ўнг пастки жағда юмшоқ тўқималар лат ейиши».
Ҳозирги вақтда бемор-шифокор бўлимда тиббий муолажаларни қабул қилмоқда.
«Шу ўринда, шифокор ариза билан тегишли органларга мурожаат қилган тақдирда, шифокорни калтаклаган фуқарога нисбатан қасддан жароҳат етказганлик учун жиноий иш қўзғатилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ