Бу йил ўқишни кўчиришда баҳолаш мезонлари қандай?

Сақлаш
22:19 / 04.06.2024 543 0

Бу йил ўқишни кўчириш имтиҳонларида баҳолаш мезонлари 2 кўринишдаги фанлар бўйича ўтказилади. Булар – мажбурий ва мутахассислик фанлари.

 

Шу ҳисобда, ўқишини кўчирувчи талабалар 3 та мажбурий фандан тест топширади:

 

▪️ Она тили(ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тиллари) – жами 10 та савол;

▪️ Математика – 10 та савол;

▪️ Ўзбекистон тарих – 10 та савол.

Бу фанлар бўйича берилган ҳар бир савол жавобига 1,1 бал берилади. Умумий 33 балл.

 

Иккинчи кўриниш бу мутахассислик фанлари. Улар 2 та:

▪️ биринчи фан – 30 та савол (ҳар бир жавобга 3,1 балл берилади. Умумий 93 балл);

▪️ иккинчи фан – 30 та савол (ҳар бир жавобга 2,1 балл берилади. Умумий 63 балл).

 

Ўқишини кўчирувчи талабалар жами 5 та фан бўйича 90 та тестга жавоб беради. Энг юқори балл – 189 балл.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//