Жамият
Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаро А.З. (аёл) Киберхавфсизлик марказига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс қизининг фотосуратини ижтимоий тармоқларга жойлаганини айтиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи М.М. содир этгани аниқланган.
Маълум бўлишича, гумонланувчи М.М. жабрланувчи А.З.нинг бетоб бўлган фарзанди З.Т.нинг номидан аккаунт очиб, қизнинг фотосурати, видео тасвирларини ва ўзининг фойдаланувида бўлган банк карталарини гўёки хайрия йиғиш учун ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларга жойлаган ҳамда операция учун халқдан ёрдам пули сўраб, алдаш йўли орқали фуқаролар ўтказган пулларни ўзлаштириб келган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот ўрнида, мазкур бандда айбланувчига 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш назарда тутилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ