Жамият
«Ўзбекистон тарихи» журналининг 2024 йил 1-сонида ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихининг муҳим жиҳатларини очиб берувчи мақолалар ўрин олган.
Журналнинг «Тарихий шахслар» рукнида «Мунавварқори Абдурашидхонов шахси тарихи» мақоласи эълон қилинган бўлиб, унда Туркистон тараққийпарварлик ҳаракати етакчисининг шахси илк бор тарих нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Яъни, жадид ва маърифатпарвар Мунавварқори Абдурашихоновнинг умр йўли босқичма-босқич ёритиб берилган.
Журналнинг «Миллий озодлик кураши» рукнида «Ўрта Осиёда миллий-озодлик қуролли ҳаракатларини бостиришда совет зўравонлик тизимининг ўрни» мақоласи ўрин олган бўлиб, унда босқинчи большевикларнинг Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатларига нисбатан 1918–1931 йиллари юритган зўравонлик сиёсатининг таҳлили билан танишасиз.
Журнал саҳифаларидан ўрин олган «Халқ оғзаки ижодининг тарихий манба ўлароқ қимматига оид» мақоласида оғзаки ижод намуналарининг тарихни ўрганишдаги аҳамияти кўрсатиб берилган.
Ёш тадқиқотчиларнинг минбари – «Илк қадам» рукнида «Ибн Шиҳна ва унинг Амир Темур тарихи бўйича асари» мақоласи эълон қилинган. Шунингдек, журнал саҳифаларида археология мавзусидаги янги тадқиқотлар билан танишасиз.
Журнал юртимизда фаолият олиб бораётган олимлар, докторант ва стажёр-тадқиқотчиларни ҳамкорликка чорлайди. Халқимиз ва давлатимиз тарихининг долзарб масалаларига бағишланган, илгари тадқиқ қилинмаган ёки атайин сохталаштириб кўрсатилган тарихий мавзуларга оид мақолаларни кутиб қолади.
«Ўзбекистон тарихи» журнали 1998 йилдан чиқа бошлаган. Бир йилда 4 сон нашр этилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ