Жамият
Энди «права» учун мустақил тайёрланиб, имтиҳон топшириш мумкин бўлади.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт воситаларини бошқаришга оид тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳасига мувофиқ, «А», «А1», «Б» ва «Б1» тоифалардаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун талабгорларга ўзлари тайёрланиб, имтиҳон топширишига рухсат бериш таклиф этилмоқда.
Мазкур тартиб хорижий тажрибага асосланади. Масалан, АҚШ, Канада, Япония, Жанубий Корея ва Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонларга талабгорлар мустақил равишда тайёрланиб киришларига рухсат берилган.
Шу ўринда шарҳланадиган бўлса, энди талабгорнинг транспорт воситасини бошқаришга тайёрлиги имтиҳон орқали аниқланади ва аҳолида махсус курсларни ўташ учун сарфланадиган вақт ҳамда харажатлар тежалади.
Бироқ бу тартиб фақатгина «А», «А1», «Б» ва «Б1» тоифалардаги ҳайдовчилик гувоҳномалари учундир.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77737
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ