Бахти Ташкентскийга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди

Сақлаш
20:46 / 03.06.2024 855 0

Бугун, 3 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида Б. Қудратуллаев (Бахти Ташкентский) ва бошқаларга (жами 37 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланган. Бу ҳақида Олий суд раисининг матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

 

Хабарга кўра, ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

 

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар – Б. Қудратуллаев, Ш. Курбанов, Б. Зафаров, Ш. Раҳимов, А. Ходжаев, Д. Шарипов, А. Мирзаханов, Ш. Сулаймонқулов, А. Норкулов, С. Хатамов, Н. Жуманиязова, Р. Шакуров, Ш. Қудратуллаев, Т. Турмонов, Ф. Вапаев, М. Насырходжаев, Д. Мўминхўжаев, М. Усмонбоев, М. Шодманов, Б. Худаяров, А. Машрафханов, В. Курбанов, А. Махамадиёров, А. Джураев, Б. Бакаев, И. Қудратуллаев, А. Алиев, Ж. Солиев, А. Турсунбоев, Б. Нармирзаев, Ф. Камалов, М. Мирзоев, Н. Багадиров, А. Щелёв, М. Курбанов, О. Исламов ва М. Ибадуллаев Жиноят кодексининг 104, 109, 138, 165, 168, 228, 242, 243, 273, 276 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

 

Маълумот учун, 36 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш» ва 1 нафарига «гаров« тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

 

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши доирасида 46 нафар жабрланувчи ва 70 нафар гувоҳ аниқланган.

 

«Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//