Жамият
Ҳиндистонлик ёшлар асосан Ўзбекистон тиббиёт олий билим юртларида таълим олишга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда. Бу бўйича Ҳиндистоннинг «The New Indian Express» газетасида материал чоп этилди.
Мақола муаллифи Еши Сели сўнгги йилларда Ўзбекистон университетларида ўқишга, айниқса, тиббиёт йўналишида мутахассисликка эга бўлишга қизиқиш билдираётган ҳинд йигит-қизларининг сафи кенгайиб бораётгани ҳақида ёзади.
«Бизга Ўзбекистоннинг турли олий ўқув юртларида таклиф этилаётган тиббиёт курсларида ўқиш истагида бўлган ёшлардан одатдагидан кўпроқ мурожаатлар келиб тушмоқда. У ерда ҳозир минглаб ҳиндистонлик талаба таҳсил олмоқда, шунинг учун ушбу мамлакат биз учун жуда ҳам яхши таниш манзилдир», дея интервью берган Хорижда олий таълим олиш жараёнида кўмаклашишга ихтисослашган компания директори, доктор Алакҳ Шаран Сингҳ мақола муаллифига.
Шунингдек, материалда «Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилгани, танлаш учун Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Андижон ва бошқа шаҳарларда кўплаб олий ўқув юртлари мавжудлиги, эътиборлиси эса, мазкур муассасалар энг сўнгги технологиялар ва ресурслар билан яхши таъминлангани» ҳақида маълумот берилган.
Муаллиф Ўзбекистондаги кундалик харажатларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтган. У Европа мамлакатлари ва АҚШга қараганда Ўзбекистонда кундалик харажатлар анча пастлиги, таълим олиш учун тўловлар ҳамёнбоп экани ва Ҳиндистоннинг йирик шаҳарларидан парвоз вақти атиги бир неча соатни ташкил қилишини таъкидлаган.
Маълумот учун, айни вақтда мамлакатимизда тиббиёт йўналишида 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик талабалар таҳсил олади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ