«Ўзбекистон аёллар рақс анъаналари» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Сақлаш
22:42 / 31.05.2024 1634 0

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида «Силк Роад Данcэ» рақс маркази директори, таниқли хореограф Лаурел Грейнинг «Ўзбекистон аёллар рақс анъаналари» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон миллий рақс санъатини АҚШнинг расмий, ишбилармон ва академик доиралари ўртасида кенг тарғиб қилишдир.

 

Хабарга кўра, тақдимот маросимида хорижлик экспертлар, таниқли америкалик маданият ва санъат намоёндалари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этган.

 

Китоб муаллифи Лаурел Грей ўз нутқида жаҳон ҳамжамияти, айниқса, Ғарб дунёси ўзбек аёл рақсларини янгитдан кашф этаётгани, хорижлик ўзбек рақси шинавандалари учун ушбу санъат тури жуда қизиқарли ва жозибадор бўлаётганини алоҳида қайд этган.

 

«АҚШнинг турли штатларида яшовчи инсонларнинг Ўзбекистонда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган аёллар рақс санъатини ўрганишга бўлган иштиёқи ошиб бормоқда.

Рақсга тушишни ўрганаётган пайтда сиз нафақат баъзи ҳаракат ёки элементларни ўзлаштирасиз, балки ўзингиз учун янги маданиятни, ҳаёт тарзи ва мамлакат анъаналарини кашф этасиз», дейди у.

 

Миллий кўргазмали чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//