Жамият
Фарғона вилоятида дарахтларни парвариш қилиш мажбуриятини бажармаган шахсга чора кўрилди.
Фарғона вилояти Экология бошқармаси Ўзбекистон туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида «Боғиэрам» МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактабида куз ва баҳор мавсумида экилган кўчатларнинг ҳолати салбий эканлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, мактаб ҳудудидаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган арча дарахтлари эътиборсизлик ва суғориш тизимлари қониқарсиз йўлга қўйилганлиги сабабли қуриб қолган.
Ҳолат юзасидан дарахтларни парваришлаш учун бириктирилган масъул шахсга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Фуқаро базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 3 млн 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ