Энди ўзбек тилининг изоҳли луғатини мобил илова шаклида ҳам юклаб олиш мумкин бўлади

Сақлаш
22:09 / 30.05.2024 1424 0

Ўзбек тили изоҳли луғатининг веб-сайти ва унинг мобил иловаси – изоҳли.уз ҳамда «Замонавий тилшунослик терминларининг изоҳли луғати» ва «Ўзбек тилида дефектология терминлари луғати»нинг тақдимоти ўтказилди.

 

Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан яратилган «Изоҳли.уз» мобил иловасида Ўзбек тилининг изоҳли луғатига киритилган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмалари жой олган.

 

 

Филология фанлари доктори, профессор Дурдона Худойберганова бошчилигида тузилган «Замонавий тилшунослик терминларининг изоҳли луғати»ни яратишда ҳам таниқли ўзбек тилшуносларининг асарларидан, хорижий илмий адабиётлар, турли лингвистик терминларнинг изоҳли луғатларидаги маълумотлардан фойдаланилган.

 

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур луғат сўнгида когнитив тилшунослик, прагмалингвистика, лингвомаданиятшунослик, социолингвистика каби лингвистик соҳалар ва йўналишларнинг гуруҳлаштирилган тарздаги кўрсаткичи илова қилинган.

 

Тадбирнинг учинчи тақдимоти «Ўзбек тилида дефектология терминлари луғати»га бағишланган бўлиб, у филология фанлари бўйича фалсафа доктори Заҳро Урунова бошчилигида тузилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//