Бугун Тошкент бўйлаб икки кунлик пиёда юриш тадбирига старт берилади

Сақлаш
21:45 / 30.05.2024 1400 0

2024 йилнинг 30-31 май кунлари Ўзбекистонда биринчи марта шаҳар бўйлаб кунлик пиёда сайр ўтказилади.

 

«Хавфсиз ҳаракат» ижтимоий лойиҳаси доирасида лойиҳа амбассадори триатлончи Шавкат Мусинов пиёдалар учун хавфсиз муҳитга эътиборни жалб қилиш мақсадида Тошкент бўйлаб 100 км масофани босиб ўтади.

 

Йўналиш шаҳарнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Спортчи масофани «Скандинавча (Шимолий) юриш» услубида босиб ўтади.

 

Юз километрлик саёҳат натижаларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси билан биргаликда шаҳар атроф-муҳитини яхшилаш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади.

 

Маълумот учун, бугун соат 18:00 пиёда юриш тадбирининг биринчи кунига старт берилади. Тадбирда Тошкент аҳолиси ҳам иштирок этиши, йўлнинг ҳар қандай бир бўлагини спортчи билан бирга босиб ўтиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//