«Янги Ўзбекистон» боғида тепадан 10 мингта пластик ўрдакча туширилиши бўйича расмий муносабат билдирилди

Сақлаш
15:35 / 30.05.2024 1419 0

Ижтимоий тармоқларда «Янги Ўзбекистон» боғида 10 000 та пластик ўрдакча туширилмоқчи эканлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат бўйича қаршилик кўрсатган Экология вазирлиги «бундай хатти-ҳаракатларни кескин қоралаган ва бундай ҳолатлар қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлишини» маълум қилган.

 

«Ҳолат юзасидан вазирлик томонидан воқеа жойига чиқилиб, мутасаддилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундай хатти-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларни қўпол равишда бузиш ҳисобланиши ҳамда жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди», дейилади расмий муносабатда.

 

Вазирлик, шунингдек, истироҳат боғлари, дам олиш масканлари мутасаддиларини экологияга зарар келтирадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширмасликка чақирган.

 

Бундан ташқари, блогерлар, вайнерлар, ижтимоий тармоқлар фаолларидан табиатни асраб-авайлашга қаратилган ғояларни тарғиб қилишни, бу мавзуларда ижтимоий роликлар тайёрлашни сўраб, вазирлик бу борада уларга кўмак беришга тайёрлигини билдирган.

 

«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 62-моддасида «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» дея белгилаб қўйилган», деб ёзилади вазирлик сайтида.

 

Расмий муносабатда атроф-муҳитга зарар етказиш МЖтКнинг 91прим 1-моддаси, 95, 161-моддаларига кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлиши таъкидланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//