Сиёсат
Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонда Россия делегациясига кўрсатилган қабул учун Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорчилик билдирган.
«Ҳурматли Шавкат Миромонович, Ўзбекистонга давлат ташрифим чоғида менга ва Россия делегациясига кўрсатилган ажойиб қабул ва унутилмас меҳмондўстлик учун Сизга самимий миннатдорчилик билдираман», деб ёзилган телеграммада.
Шунингдек, Путин музокаралар Россия-Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирган. Россия Федерацияси раҳбарининг фикрича, эришилган келишувлар турли соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар очади.
«Ва, албатта, ташриф чоғида биз шахсан ўзаро мулоқот қилиш имконига эга бўлганимиз учун сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сизга мустаҳкам соғлиқ ва давлат ишларида муваффақият тилайман», деган Путин.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ