Сиёсат
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида Captiva русумли автомашина ҳайдовчиси футбол майдончасида одамларни қасддан босиб кетмоқчи бўлаётгани тасвирланган видеолар тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа кеча, 29 май куни, соат 18:00 ларда содир бўлган.
Ҳолат бўйича Сирдарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди:
«Ижтимоий тармоқларда тарқалган Captiva русумли автомашина ҳайдовчиси томонидан содир этилган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, мазкур автомашина ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда».
Видеога кўра, автомобиль ҳайдовчиси йиғилганлардан бирини уриб ҳам юборган, аммо воқеа натижасида жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ