Жамият
Фарғона вилоятида яшовчи (аёл) Р.М. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номидаги банк картасидан 6,5 млн сўм пул маблағи номаълум сабабларга кўра ўзлаштирилганини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган М.Э. содир этганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, М.Э. жабрланувчи Р.М. билан Телеграм орқали танишиб, унга ўзини банк ходими сифатида таништирган ва аёлга фоизсиз кредит олиб беришини айтиб, сохта ҳавола юборган.
Жабрланувчи ҳавола устига босгандан сўнг фирибгар унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 6,5 млн сўм маблағини ўзининг банк картасига ўтказиб олган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан М.Э.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур моддада базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши назарда тутилади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ