Жамият
«1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан бепул фильмлар намойиши этилади.
«Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари» шиори остидаги тадбир Кинематография агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ва Ёшлар агентлиги билан ҳамкорлигида ўтказилади.
Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари биргаликда болалар учун суратга олган «Парининг совғаси» ва «Қуёш таъми» фильмлари ҳам қўйилади.
«Фильмлар, шунингдек, пойтахтдаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ҳам икки тилда (ўзбек ва рус) тақдим этилади. Шу билан бирга, ёш томошабинлар учун қизиқарли савол-жавоб ўйинлари, мультфильм қаҳрамонлари иштирокида шоу-дастурлар ҳам ташкил этилиб, ғолибларга махсус совғалар топширилади», дейилади хабарда.
.jpg)
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77737
Жамият
56715
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ