Советофоб эканимни тан оламан! – Алишер Қодиров

Сақлаш
16:21 / 29.05.2024 723 0

«Миллий тикланиш» фракцияси раҳбари совет давлати «тарихимизнинг қора қоғозларида қолиб кетиши, келажагимизда бўлмаслиги керак»лигини таъкидлади.

 

«Рус миллатига мансуб бир ватандошимиз мени нима учун русафоблигим ҳақида сўрабди. Жавобим оддий, мен ҳеч қандай русафоб эмасман!

 

Советафоб эканлигимни тан оламан! Совет давлати тарихимиз, тўғри, лекин тарихимизнинг қора қоғозларида қолиб кетиши, келажагимизда бўлмаслиги керак деб ҳисоблайман», дейди Алишер Қодиров.

 

Шунингдек Қодиров Россия ва у билан бўлаётган дипломатик муносабатларга ҳам ўз фикрини билдириб ўтган.

 

«Россия катта ва қудратли қўшнимиз. Россия билан яхши қўшничилик, умумий манфаатлар ва ҳамкорликда ривожланишдан манфаатдормиз, албатта. Айрим масала ва мақсадларда бир хил ўйламаслигимиз ҳам табиий, улар бўйича келишиш, ўрта нуқталарни топиш халқ ваколат берган ҳукуматнинг маҳоратига боғлиқ.

 

Россия-Украина муносабатлари ҳақида…

Ўзбекистон ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз манфаатини ўйлаб тўғри қилмоқда. Ҳар қандай уруш келишув билан якунланади. Ақлли бошқарув урушгача бормайди».

 

 

Қодиров айни вақтда жамиятда катта муаммога айланиб бораётган тил масаласига ҳам эътибор қаратган. У бошқа миллатли фуқаролар давлат тилини ватани деб ҳисоблайдиган Ўзбекистонда яхши яшаши учун ўрганишини айтади.

 

«Рус тилини ўрганиш ёшларимиз учун инглиз, хитой, араб ва форс тилларини ўрганиш қаторида жуда фойдали эканлигини ҳеч қачон рад этмаганман, бундан кейин ҳам рад этмайман.

Таклифим эса оддий ва тушунарли, болаларга болалигидан она тили ва давлат тилидан бошқа тил ўргатилмаслиги керак. Бошқа миллатли ватандошларимиз она тилида қадриятини ўргансин, давлат тилини эса ватани деб ҳисоблайдиган Ўзбекистонда яхши яшаши учун ўргансин, тамом.

 

Мактабни ўрта синфларидан бошлаб истаган хорижий тилини ўрганса, шахсий ривожланишига ҳам, мамлакат тараққиётига ҳам фақат фойда бўлади», – деб ёзади у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//