Эрини ишга юбормаган аёлга 10 сутка қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

Сақлаш
15:54 / 29.05.2024 642 0

Эрининг ишлашига қаршилик кўрсатган аёл 10 суткалик маъмурий қамоқ билан жазоланади. Бунинг акси, яъни эр хотинининг меҳнат ҳуқуқига дахл қилса ҳам мазкур ҳолат ҳуқуқбузарлик дея баҳоланади ва худди шундай жазо тайинланади ёки жарима ундирилади.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 59-прим 2-моддасига кўра, хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

Шарҳланадиган бўлса, юқоридаги ҳолатлар учун ҳуқуқбузар 3 млн 400 мингдан то 6 млн 800 минггача жарима тўлайди. Ёки 10 суткага қамалади.

 

Шунингдек, ушбу моддага кўра, турмуш ўртоғи ўз аёли(ёки эри)ни яқин қариндошларидан ажратиб қўйса ҳам мазкур моддага кўра чора қўлланилади.

 

Маълумот учун, 59-прим 2-моддада жиноят аломатлари бўлмаган ҳуқуқбузарликлар назарда тутилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//