Жамият
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш учун ҳар ойда маҳаллаларда «Адлия куни» тадбирлари ўтказилади, дея хабар берди Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.
Хабарга кўра, олис ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳар ойда камида икки маротаба сайёр давлат хизматлари кўрсатиб борилади.
Бундан ташқари, уйма-уй юриш ва «Ҳуқуқий кўмак» акцияларини ўтказиш орқали фуқароларнинг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий муаммоларини бартараф этиш бўйича қонунчиликка таклифлар ишлаб чиқилади.
«Онлине-маҳалла» платформаси орқали эса ҳуқуқий масалаларга оид муаммолар ҳал этилади.
Аҳолига бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилиши таъминланади ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилади.
Шунингдек, ёшлар, аёллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ҳақида хабардор қилинади.
Туман (шаҳар) ташкилотлари ҳамда маҳалла идораларига ҳам ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича методик ёрдам кўрсатиб бориш йўлга қўйилади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77737
Жамият
56715
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ