Эпидемияларга тайёрлик рейтингида Ўзбекистон 82-ўринни эгаллади

Сақлаш
14:13 / 15.12.2021 905 0

Американинг Nuclear Threat Initiative нотижорат ташкилоти, Жон Хопкинс университети Саломатлик хавфсизлиги маркази ва Economist журнали таҳлил маркази томонидан эпидемияларга тайёрлик рейтинги тузилди.

 

Марказий Осиё давлатларидан Тожикистон рейтингда 140-ўринни эгаллади. Қозоғистон 55-ўринда, Қирғизистон 68-ўринда, Ўзбекистон 82-ўринда, Туркманистон 119-ўринда жойлашди.

 

Умуман олганда, рейтингга дунёнинг 195 та давлати киритилган. Биринчи ўнталикдан АҚШ, Австралия, Финландия, Канада, Таиланд, Словения, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея ва Швеция жой олган.

 

Сўнгги ўн ўрин (195 дан 185 гача) Сомали, Яман, Шимолий Корея, Сурия, Экваториал Гвинея, Науру, Марказий Африка Республикаси, Тувалу, Ниуэ ороли, Венесуэла ва Жанубий Суданга насиб қилди. 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//