Сиёсат
Президент Деновдаги «Инденим» савдо марказида бўлган портлаш воқеасига муносабат билдирди.
— Деновда бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак. Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Қурилиш, Саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амал қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ер ости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт. Лекин Деновдаги бахтсиз ҳодиса учун газ таъминоти мутасаддилари жиноий жавобгарликка тортилади, — деди давлатимиз раҳбари.
Шунингдек, Президент ҳукуматга барча газ линияларини қайта хатловдан ўтказиш бўйича топшириқ берди.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабрга ўтар кечаси Деновдаги «Инденим» савдо марказида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида портлаш бўлган эди. Нохуш ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани айтилган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77879
Жамият
56795
Жамият
56020
Жамият
51075
Жамият
//
Изоҳ йўқ