Энди ОТМда ким грант ютса, стипендияни ҳам ўша олади

Сақлаш
14:39 / 27.05.2024 708 0

Жорий йилнинг 25 май куни Президентнинг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

 

Ҳужжатга кўра, биринчи йилда грантга кирган талаба иккинчи йили йиллик баҳолари қониқарсиз бўлса, контрактга тушиб кетади. Бу ҳақида олдинроқ хабар берилган эди.

 

Фармонда ёзилишича, таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади.

 

Яъни, биринчи йилда грантга кирган талаба ОТМ да «текин» ўқийди ва стипендия олади. Кейинги ўқув йилида агар у контрактга тушиб кетса, давлат ҳисобидан стипендия олмайди. Агар контрактни стипендияли қилиб тўлса, унда оладиган стипендияси ўзи тўлаган пул ҳисобидан бўлади.

 

Шу ҳисобда, иккинчи ва ундан юқори курслар мобайнида 1 йиллик грант ютган талабалар ҳам шундай имтиёзга эга бўлади. Яъни, 1 йил мобайнида «текин» ўқийди ва давлат ҳисобидан стипендия олади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//