Lacetti ишлаб чиқарилиши номаълум вақтгача давом этади

Сақлаш
15:11 / 24.05.2024 1398 0

Хабарингиз бор, яқинда UzAuto Motors контрактацияси очилгани бўйича ҳеч қаерда эълон тарқатмасдан Lacetti автомобили учун шартнома тузиш якунлаганини маълум қилган эди.

 

Кейинги саволлар «компания ҳали ҳам Lacetti ишлаб чиқаряптими?» мазмунида кенг жамоатчилик ичида тарқала бошлади.

 

Маълумот учун, Статистика агентлиги жорий йилнинг дастлабки 4 ойида 10 954 дона Lacetti ишлаб чиқарилгани бўйича хабар берган эди.

 

Энди ҳам Lacetti ишлаб чиқарилиши давом этади, бунга эса мазкур русумдаги автомобиль учун керак бўладиган эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам мавжуд бўлганидир. Айнан шу жиҳат ишлаб чиқаришнинг давом этишига имкон беради. Бу ҳақида «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати Kun.uz'га маълумот берган.

 

«Lacetti ишлаб чиқариш тахминан қачонгача давом этишини аниқ айта олмайман. Бу бирданига тўхтамайди. Яқин 7 кун ичида харидорларга яна шартнома берилиш-берилмаслиги ойдинлашади», – деган компания ахборот хизмати расмийси.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//