Жамият
Хабарингиз бор, уй-жой учун субсидия олишда аризалар топшириш 15 майдан бошланди.
Маълум бўлишича, ўтган ҳафта давомида шу мақсад билан берилган аризалар сони 162 117 та ташкил қилган.
Аризаларнинг 113 003 таси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, 49 114 таси эса Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинган.
Энг кўп ариза қабул қилинган ҳудудлар ичида Самарқанд биринчи бўлиб турибди.
Қуйида уй-жой субсидияси бўйича энг кўп ариза келиб тушган 5 та ҳудуд келтирилган:
◻️ Самарқанд вилояти – 21 171 та;
◻️ Андижон вилояти – 21 105 та;
◻️ Фарғона вилояти – 18 308 та;
◻️ Тошкент шаҳри – 15 769 та;
◻️ Наманган вилояти – 13 703 та.
Маълумот учун, қабул қилинган аризалар туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари раислигидаги комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.
Кўриб чиқиш натижаси бўйича субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисидаги маълумот фуқароларнинг телефон рақамларига СМС тарзида юборилади.
Олдинроқ уй-жой учун субсидия олишда бир кунда берилган ариза йиллик нормадан ҳам ошиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ