Руҳий носоғлом аёлни масхара қилганлар жазоланди

Сақлаш
22:29 / 21.05.2024 947 0

Олдинроқ Сирдарёда аутсорсинг хизмати ходимлари руҳий носоғлом аёлни мазах қилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан аутсорсинг бўйича хизмат кўрсатиб келаётган фирма раҳбари Искандар Салимовга ўз вақтида хабар берилиб, чақиртирилган ва ишчи ходимлар йиғилиб, мажлис ўтказилган.

 

Шундан сўнг, О.Ш. ва М.Х.лар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва улар вазифасидан озод этилган.

 

Сирдарё тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари якунланиб, МЧЖ ишчилари О.Ш. ва М.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг 202/2 моддаси 1-МЖТК моддаси 1-қисмига мувофиқ, энг кам иш ҳаққининг 10 баробари миқдорида жарима тўлаш жазоси белгиланган.

 

Бундан ташқари, «Innovation-Outsorsing-Service» МЧЖ билан тузилган шартномани бекор қилиш учун фирма раҳбари Искандар Салимов номига огоҳлантириш хати чиқарилган.

 

«Таъкидлаш лозимки, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган кафолатланган ижтимоий хизматларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш юзасидан «Мурувват» уйи ходимлари ўртасида бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди», дейилади хабарда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//