Уй-жой учун субсидия олишда бир кунда берилган ариза йиллик нормадан ҳам ошиб кетди

Сақлаш
20:35 / 20.05.2024 1057 0

Маълумки, уй-жой учун субсидия олишда аризалар бериш 15 май санасидан бошланди.

 

Очиқланишича, ўша куни, соат 18:00 гача фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган.

 

Шундан:

⏺ my.gov.uz портали орқали – 45 839 та ариза;

⏺ Давлат хизматлари марказлари орқали – 17 618 та ариза.

 

Маълумот учун, 2024 йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган.

 

Шундан 20 мингта субсидия янги уй-жой сотиб олиш учун, 7 мингта субсидия якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилади.

 

Таъкидлаш лозим, жорий йилдан ипотека кредитига давлат субсидиясини бериш тартиби бироз ўзгарди.

 

Жумладан, субсидиялар ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига тўланади.

 

Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун эса субсидиялар 2024 йилдан бошлаб 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

 

Олдинроқ уй-жойга субсидия олиш учун бериладиган ариза қайси ҳолларда рад этилиши ҳақида хабар берилган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//