Ижод мактабларида 2024/2025-ўқув йили учун қабул қачон бошланиши очиқланди

Сақлаш
19:48 / 20.05.2024 996 0

Хабарга кўра, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ижод мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

 

Ижод мактабларига топширувчилардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

◻️ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

◻️ фотосурат (охирги 2 ойда олинган);

◻️ ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.

 

Эслатма! Ижод мактабларига 6-синфни тугатган ўқувчилар қабул қилинади.

 

Маълумот ўрнида, ижод мактаблари Ўзбекистонда ташкил этилган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳисобланади. Уларда ижодга доир йўналишларда сабоқ берилди.

 

Ҳозирда республикада 9 та ижод мактаблари фаолият кўрсатяпти. 2025 йилга келиб бу мактаблар сонини 33 тага етказиш режалаштирилган.

Олдинроқ Президент мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун қабул кунлари эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//