Сиёсат
13 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кенгашида палата ялпи мажлисларини тўғридан-тўғри эфирга узатилишини таъминлаш масаласи кўриб чиқилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров маълум қилди.
Қодировнинг ёзишича, эфирга узатишни ташкил қилиш учун масъуллар жамоатчилик эътирозидан тўғри хулоса чиқариши бўйича огоҳлантирилган.
Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари масъул қўмиталар томонидан қонунларни ялпи мажлисга олиб чиқишга тайёр эканликларидан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси ўтказилишига қарор қилинган.
14 декабрь куни соат 11:00 дан бошлаб навбатдаги ялпи мажлис «Ўзбекистон», «UzReport» телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг Facebook’даги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда. Кун тартибига бюджет, солиқ маъмурчилиги ва ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ муҳим қонун лойиҳаларининг муҳокамалари киритилган.
«Маълумот учун, ялпи мажлисда кескин тортишувлар кам бўлиши, депутатларнинг эътиборсизлиги ёки нофаол эканлиги эмас, партия фракция йиғилишларини қизғин ўтгани ва депутатлар кўп саволларига жавоб олганини кўрсатади», дея ёзди Қодиров.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ