Маданият
Тошкент шаҳри бўйлаб реклама устунлари, автобус бекатлари ҳамда дарахтларда ёш истеъдодли шоирларнинг шеърлари пайдо бўлди.
Ушбу лойиҳага “Қанот” ижтимоий ҳаракати ҳисса қўшган. Бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди.
“Қанот” – қизлар ижтимоий ҳаракати. 18 ёшли 5 та ижодкор қиздан ташкил топган жамоа. Ҳаммамиз журналистика йўналишида ўқиймиз. Асосий вазифамиз – жамиятдаги муаммолар, камчиликлар билан танишиш, уларни бартараф қилишга қўлимиздан келганча ҳаракат қилиш. Хайрия мавзусига ҳам ойда бир тўхталамиз”, – дейди лойиҳа вакилларидан бири Эъзоза Умурзоқова.
"Бу орқали биз инсонларнинг оғирини енгил қилиш, хаста бўлиб қолган тенгдош, биздан кичик укаларимизга молиявий жиҳатдан ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Адабиёт ҳам бир йўналишимиз. Ҳозир кенгайтириш ва вилоятлардан волёнторлар тўплаш билан шуғулланяпмиз, шунингдек, яна бир катта лойиҳа устида ҳам ишлаяпмиз.
Ҳеч бир ташкилот қарамоғида эмасмиз ва эркин ҳаракат қиламиз. Видео монтаж, жой масаласи, пул... Ҳаммасини ўзимиз қиламиз. Шунинг учун баъзи камчиликларимиз бор” – дея қўшимча қилади у.
Биз жамоанинг келгуси ишларига омад тилаб қоламиз!
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Sitora
12:01 / 01.01.1970
Katta loyihaning, katta ishning boshida turibsizlar, hurmatli ''Qanot'' qizlar ijtimoiy harakatining qizlari! Bu yo‘lda Sizga omad tilayman.
Ro'ziyeva Shahlo
12:01 / 01.01.1970
Ajoyib misralar. Bir silkitib o'tadi ruhni.