Сиёсат
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди.
Икки кунлик ташриф давомида Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.
.jpg)
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларда янги тарихий босқични бошлаб берган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.
Кеча, 18 апрель куни президентларнинг фармонлари билан юксак фахрий унвонларга сазовор бўлган икки мамлакат маданият ва санъат арбобларидан бир гуруҳини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Етакчилар биргаликда «Дўстлик оқшоми» концерт дастурини ҳам томоша қилди.
Бугун, 19 апрель санасида Президентимиз Тожикистон Парламенти қуйи палатаси Раиси Маҳмадтоир Зокирзода ва Бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашувлар ўтказди.
Шу билан бирга, давлат раҳбарлари мамлакатимизнинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очиб бердилар ҳамда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.
Ташриф якунида Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Президент Эмомали Раҳмон кузатиб қўйди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77901
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ