Космосда ташланган чиқинди уйнинг томини тешиб ўтди

Сақлаш
23:21 / 18.04.2024 1433 0

Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг 8 март санасида АҚШнинг Флорида штатида содир бўлган.

 

Штатда жойлашган уйларда бирининг том қисми ҳамда шифтини ўткир ва қаттиқ жисм тешиб ўтган.

 

 

Ўша куни уй эгаси том қисмини нимадир тешиб, ўғлини жароҳатлашига сал қолган нарса ҳақида маълум қилган.

 

 

NASA расмийлари эса унинг баёнотига фақат ижтимоий тармоқлардаги шов-шувдан сўнг жавоб қайтарган.

 

Дастлаб бу нарса номаълум жисм деб тахмин қилинган, аммо кейинчалик у NASA'га тегишли космик ускунанинг бир бўлакчаси экани маълум бўлди.

 

Космик агентлик ҳисоб-китобларига кўра, фойдаланиш муддати ўтган батарея блоки аслида Ер атмосферасида тўлиқ ёниб кетиши керак бўлган. Бироқ иссиқликка бардошли металлдан ясалган цилиндр ер қатламигача етиб келган. Унинг оғирлиги 700 грамм, ўлчами эса 10 × 4 см.

 

 

Маълумотга кўра, у 2021 йил март ойида космосдан ташлаб юборилган.

 

«Эндиликда уй эгаси етказилган зарарни NASA'дан суд орқали ундириб олмоқчи», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//