Маданият
Президент қарори билан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киритилди. Бунда жамғарманинг амалдаги молиялаштириш тартиби ва штатлар сони сақлаб қолинади.
Жамғарманинг асосий вазифалари, жумладан, қуйидагилардан иборат:
маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш;
маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш;
маданият ва санъат муассасаларини зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш ва бошқалар.
Қуйидагилар жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
республика бюджети маблағлари;
жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини молия ташкилотларида жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ