Мактабларда «Санъат» фанини ўқитиш таклиф этилмоқда

Сақлаш
14:13 / 29.03.2024 1453 0

Куникеча Президент мактаб таълимини ривожлантириш ва сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди.

 

Унда умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, унинг олий таълим билан мутаносиблигини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

 

Жумладан, тақдимотда таълим ва бошқа соҳаларда маданиятни кенг ёйиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Ёш авлодда санъатга меҳрни мактаб ва олийгоҳдан бошлаб шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

 

Шу мақсадда ижод мактабларида «Тасвирий санъат ва чизмачилик» фани ўрнига «Санъат» фанини киритиш таклиф этилмоқда. Бунда фақат расм чизиш эмас, балки рангтасвир, ҳунармандчилик, кинематография, ҳайкалтарошлик ва дизайнга оид кўникмалар ўргатилади.

 

Олий ўқув юртларида бу бўйича маслаҳатчи тизимини Маданият вазирлиги билан боғлаб, мақом, бахшичилик, театр меросларини ёшларга етказиш вазифаси қўйилди.

 

Шунингдек, йирик корхоналар ва кластерлар қошида ансамбллар тузилиб, маҳаллаларда концертлар, мактабларда маданият кунлари ташкил этилиши белгиланди.

 

Шу қаторда, ижод мактабларида таниқли адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади. Ўқувчиларнинг ижодий ишларини Ёзувчилар уюшмаси ҳисобидан нашр этиш йўлга қўйилади. Турли кўрик-танловлар ўтказиш орқали иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//