Labo учун онлайн шартномалар қабул қилиш бошланди

Сақлаш
15:03 / 28.03.2024 1470 0

Маълум бўлишича, UzAuto Motors компанияси бозорда ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда, 2024 йилнинг 2-ярми учун автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини оширган.

 

«Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, шунингдек, бундан олдинги контрактацияда харидорлар томонидан тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги 2024 йил учун контрактацияга автомобиллар қўшимча ҳажмини чиқариш имконини берди. Шу муносабат билан 29 март 10:00 да Labo автомобилларининг 18 000 дона ҳажми учун онлайн контрактация очилади.», дейилади хабарда.

 

Хабарга кўра, ушбу русумдаги автомобиль нарх ўзгаришсиз қолади.

 

Компаниянинг, шунингдек, Chevrolet оммабоп автомобиллари учун шартнома тузиш фақат савдо.узавтосаноат.уз сайти орқали амалга оширилиши мумкинлигини эслатиб ўтади.

 

Аммо UzAutoSavdo иловаси ва Telegram-bot орқали шартнома қабул қилинмайди. Улар фақат навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

 

Автомобилни онлайн харид қилиш бўйича мижозлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим бўлади:

▫️ OneID тизимида рўйхатдан ўтиш;

▫️ savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш;

▫️ OneID тизимидаги логин/пароль ёрдамида сайтга киришда рўйхатдан ўтиш;

▫️ Автомобиль модели, рангги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси