Жамият
Жорий йилнинг 29 март, жума куни Тошкент шаҳрида «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Ушбу тадбир Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон – 2030 стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги 37-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади.
«Автомобилсиз кун»ни ўтказишдан бир қатор мақсадлар кўзланган.
Жумладан:
▫️ соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
▫️ атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш,
▫️ катта шаҳарларда транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш;
▫️ жамоат транспорти тизимини ривожлантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш.
«Экология вазирлиги барчани «Автомобилсиз кун»га бефарқ бўлмасликка, шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситаларидан фойдаланишга чақиради», дейилади хабарда.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ