Жамият
Агентлик теракт сабаб мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилаётганини таъкидлар экан, Россияга бораётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишни сўраган.
Хавфсизлик чоралари дейилганда қуйидагилар назарда тутилади:
▫️ шахсни тасдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни бирга олиб юриш;
▫️ жамоат жойларига сабабсиз бормаслик;
▫️ нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик;
▫️ телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото, аудио ва видео материалларни сақламаслик;
▫️ сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш.
«Юртдошларимиз бирор муаммога дуч келганда ёки ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан мамлакатимизнинг консуллик идоралари ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин», дейилади хабарда.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ