Ўзбекистон Жаҳон кубогини кумуш медаль билан якунлади

Сақлаш
23:03 / 12.12.2021 1110 0

Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида сабля бўйича жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

 

Ҳал қилувчи босқичда Ўзбекистон вакиллари мисрлик қиличбозларга қарши жанг қилишди, бироқ якунда омад африкалик спортчилар томонда бўлди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда россиялик қиличбозлар полшалик рақибларидан устун келишди.

 

Жаҳон кубоги, ёшлар.

Сабля, жамоавий:


1. Миср
2. Ўзбекистон (Ш.Мамутов, П.Генжебаев, Б.Расулов, Ж.Душамбоев)
3. Россия

 

Шу тариқа, ўзбекистонлик қиличбозлар мазкур мусобақани 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлашди. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//