Инновацион ривожланиш вазирига Обуда Университети Фахрий профессори унвони берилди

Сақлаш
18:23 / 12.12.2021 852 0

Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари Венгриянинг Обуда Университетига ташриф буюришди.

 

Ташриф давомида инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновга Венгриянинг Обуда Университети Фахрий профессори унвони берилди. Унвон Венгрия Инновациялар ва технологиялар вазири Лазло Палкович ва Обуда университети ректори Левенте Ковач томонидан топширилди.

 

Тантанали маросимдан сўнг Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда геномика соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича Обуда Университети профессор-ўқитувчилари, талабалари ва тадқиқотчиларга маъруза ўқиди. Иштирокчилар қурғоқчилик, шўрланиш ва турли касалликларга чидамли биотехнологик ғўза навларини яратиш, геномларни таҳрир қилиш воситалари ва янги авлод трансгеномикаси бўйича ўзбек олимлари томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақидаги маълумотларни қизиқиш билан тингладилар. Шунингдек, вазир маърузада ушбу усулларни бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ва доривор ўсимликларга қўллаш амалиёти, Ўзбекистон учун геном селекцияси дастурларини яратиш ва виртуал селекция, биологик фаол бирикмаларни синтез қилиш масалаларига тўхталди.

 

Ўз ўрнида Лазло Палкович Венгрия инновацион экотизими ривожлантиришда Венгрия тажрибаси мавзусида тақдимот ўтказди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//