Спорт
БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида супер оғир вазнда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов колумбиялик Хулио Сезар Калименога қарши рингга кўтарилиб, 8 раундга мўлжалланган жангнинг 37-сониясидаёқ рақибини нокаутга учратди.
Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи профессионал боксдаги 9-жангини ҳам нокаутли ғалаба билан якунлади.
«Алҳамдулиллаҳ, ғалаба қозондим. Бундан кейинги жангларда ҳам ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қиламан. Кейинги рақибнинг аҳамияти йўқ. Чемпионларга қарши жанг қилишга ҳам тайёрман. Усикми, Жошуами, Тайсон-Фьюрими – фарқи йўқ. Мақсадим — ушбу вазндаги 4та камарни ҳам Ўзбекистонга олиб кетиш», дея учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди Жалолов.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ