Жамият
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 12 февралида Халқ депутатлари Арнасой тумани кенгаши қарор қабул қилган.
Қарор «туман маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигига хизмат автомашинаси сотиб олиш учун маблағ ажратиш тўғрисида» бўлиб, унга кўра туман ҳокимлигига 328 млн 700 минг сўм Captiva 5 сотиб олиш учун ажратилиши белгиланган.
Гарчи туман ва шаҳар ҳокимлари учун хизмат машинаси сотиб олиш учун БҲМнинг 1000 баробаригача маблағ ажратилиши белгиланган бўлсада, депутатлар кенгашининг ушбу қарорига Кенгаш бошлиғи сифатида туман ҳокимининг ўзи қўл қўйган.
Қарор ҳақида хабар қилган Кушербаев унга ўз муносабатини ҳам билдирган:
«Ҳокимнинг тумандаги лой, тошлоқ ва асфальт кўрмаган йўлларидан қийналмай юришини ўйлаб ғамхўрлик қилган депутатларга шон-шарафлар бўлсин!»
Олдинроқ Ангор туман ҳокимилиги “Аёллар дафтари” маблағлари ҳисобидан Captiva 5 сотиб олгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ