Жамият
Тошкент шаҳрида вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган 22 ёшли такси ҳайдовчиси 5 суткага қамалди, деб хабар берди Газета.uz.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 9 мартида бўлиб ўтган. Ўша куни жабрланувчининг онаси вояга етмаган қизига уйга бориши учун Yandex Go хизматидан фойдаланиб, такси чақирган. Йўл давомида ҳайдовчи М.Ғ. қизга турли мазмундаги саволлар берган ва суҳбати давомида унинг исмини, таксини ким чақириб берганини сўраган.
Қиз ҳайдовчига ёши 15 да эканини айтсада, йигит тегажоғлик қилишни тўхтатмаган. Қизнинг қандай чиройли экани ҳақида шаҳвоний хусусиятга эга сўзларни айтган.
12 март куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида шаҳвоний шилқимлик қилган ҳуқуқбузар ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. У бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслиги, ўзига тегишли хулоса чиқаргани, унга нисбатан енгиллик беришларини сўраган.
Суд М.Ғ.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топган ва 5 (беш) сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Шунингдек, қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳуқуқбузар М.Ғ.дан маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида ундирилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ вояга етмаган қизга шаҳвоний SMS'лар ёзган 55 ёшли эркак 5 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ