Жамият
Воқеа ҳақида олдинроқ хабар берган эдик. Унда ота ўз боласини аёвсиз калтаклагани айтилган эди.
Эндиликда Болалар омбудсмани томонидан бола манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳолат ўрганилган.
Маълумотларнинг янада аниқ бўлишича, 1981 йилда туғилган А.Э. шу йилнинг 5 январь куни 2019 йилда туғилган ўғли Б.К. уни айтганини қилмагани учун жаҳли чиқиб, қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, урган.
Шунингдек, шу куннинг ўзида А.Э. турмуш ўртоғи Ф.М. нинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, қўрқитиб, унга нисбатан оилавий зўравонлик ўтказган.
Хабарга кўра, Термиз шаҳри Жиноят ишлари бўйича суднинг 1 февралдаги қарори билан А.Э. га МЖтКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда МЖтК 59 (2)-моддасининг 1-қисми (Оилавий зўравонлик) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ