Жамият
Маълум бўлишича, Хоразм вилоятида яшовчи Л.К. номидан Болалар омбудсманига мурожаат келиб тушган.
Унда мурожаатчи 2015 йилда туғилган фарзанди Д.Д. Гурлан туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олишини, ушбу таълим маскани ўқитувчилари А.З. ва Д.А. ларнинг бошланғич синф ўқувчиларига билим бериш даражаси етарли эмаслиги сабабли ўқитувчиларни ўзгартириш бўйича мактаб директори Қ.Қ. га мурожаат қилганлигини билдирган. Бироқ бу ҳолат мактаб директори томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, Л.К. мактаб фаолияти қониқарсиз даражада эканлиги бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинган. Бу сафар ҳам ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Якуний босқич Болалар омбудсмани бўлди.
Болалар омбудсманининг ММТВга сўрови асосида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган ва фуқаро Л.К. нинг фарзанди ўқиётган синфдаги таълим сифати ҳақиқатан ҳам талаб даражасида эмаслиги аниқланган.
Оқибатда, 34-сонли мактаб ўқитувчилари А.З. ва Д.А. ларга нисбатан «ҳайфсан» интизомий чораси қўлланилган.
Шу билан бирга, мактаб директори Қ.Қ. ҳам мактабда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар фаолиятини доимий назоратга олиши ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича огоҳлантирилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ