Жамият
Oyina.uzда Ёшлар иттифоқи ташкил қилган «Ёшлар шахмат тахтаси» очиқ турнирининг финали ўтказилмаётгани ҳақида «Икки йилдан буён кутилаётган финал — Ёшлар иттифоқи ўзи ташкил қилган турнирни унутдими?» сарлавҳали материал эълон қилинган эди.
Шундан сўнг бугун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг расмий телеграм каналида турнир финали 2022 йилнинг март ойида ўтказилиши маълум қилинди.
«2020 йилда ушбу турнирнинг Республика финал босқичи пандемия даврига тўғри келиб қолганлиги сабабли қолдирилган эди. «Ёшлар шахмат тахтаси» очиқ турнирининг Республика финал босқичи 2022 йилнинг март ойида «Наврўз» умумхалқ байрами арафасида ўтказилиши режалаштирилганини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, финалда Республика бўйлаб сўнги босқич йўлланмасини қўлга киритган 168 нафар ўғил-қизлар иштирок этади.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ