Икки йилдан буён кутилаётган финал — Ёшлар иттифоқи ўзи ташкил қилган турнирни унутдими?

Сақлаш
23:50 / 09.12.2021 992 0

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ёшлар шахмат тахтаси» очиқ турнири 6 та ёш тоифасида – 8, 10, 12, 14, 16 ва 19 ёшгача бўлган ўқувчи (ўғил ва қиз)лар ўртасида беш босқичда ташкил этилади.

 

Аммо 2020 йилнинг бошида бошланган турнир бугунги кунга қадар якунланмай келмоқда. Бу ҳақида турнир иштирокчиси Зойитжонов Зафаржоннинг онаси ёзмоқда.

 

Унга кўра, фарзанди ташкилот томонидан ўтказилган «Ёшлар шахмат тахтаси» турнирига Тошкент шаҳар Учтепа туманидан қатнашиб, шаҳар босқичида 13 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида 1-ўринни эгаллаган. Турнирнинг 2020 йилда ўтказилиши керак бўлган республика босқичи пандемия сабаб ортга сурилган. Ташкилот томонидан кейинроқ бошқа тадбирлар ўтказилган бўлса-да, Республика бўйлаб сўнгги босқич йўлланмасини қўлга киритган 168 нафар ўғил-қизлар кутаётган турнир ҳанузгача якунланмаган.

 

 

Иштирокчининг онаси ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашига қўнғироқ қилганида гўшакни бирор киши кўтармаган, Учтепа тумани ва шаҳар бўлинмаларининг мутасаддиларидан эса жўяли фикр ололмаган.

 

«Ёшлар иттифоқи ўз ёшларига берган ваъдаларини унутиб қўймоқда. Ҳатто ташкил қилган танлови ўзининг ҳам эсида йўқ. Икки йилдан бери якуний босқичи ўтказилмай қолаётган «Ёшлар шахмат тахтаси» республика турнири бунга яққол мисол. Унутишганининг яна бир факти – иттифоқнинг расмий сайтининг танловлар ойначасини очиб кўринг, унда айни танловнинг на шарти ва на режалари хусусида бирор маълумот бор!», - деган у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:07 / 25.11.2024 0 2
Бош вазир ёрдамчиси ўзгарди

//