Илм-фан
Президент қарорига асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети деб қайта номланди.
Қарорга мувофиқ Университет фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши ташкил этилди ва университетнинг молиявий ҳамда бошқа стратегик масалаларини ҳал қилиш ваколати мазкур кенгашга берилди.
Бошқарув кенгашига Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков раҳбарлик қилади.
Шунингдек, университетда Трансформация офиси ҳам таъсис этилмоқда.
Трансформация офиси университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳамда 2025 йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга киритиш каби масалалар учун масъул бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55943
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ