Нобел мукофоти совриндори Дмитрий Муратов қўмитани сукут сақлашга чақирди  

Сақлаш
22:37 / 11.12.2021 960 0

«Новая газета» нашри бош муҳаррири Дмитрий Муратов октябрь ойида Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлганди. Кеча, 10 декабрь куни мукофотни расман топшириш маросими бўлиб ўтди.  

 

Муратов нутқ сўзлашдан аввал барчани ҳалок бўлган журналистлар учун бир дақиқа сукут сақлашларини сўради. Якунда эса залда ўтирган Нобел қўмитасини ўринларидан туришга чақирди. Тақдирлаш маросими YouTube орқали трансляция қилинди.  

 

У нутқи давомида касбининг фидойиси бўлган, ҳаётини журналистикага бағишлаган репортёрлар ҳақида гапирди. Журналистлар фақат кексайиб вафот этишига тилак билдирди. Жумладан,  

 

“Русларда ҳам, инглизларда ҳам, умуман кўплаб элларда шу мақол бор: “Ит ҳурар, карвон ўтар”. Уни шундай изоҳлашади: карвоннинг йўлига ҳеч ким тўғоноқ бўлолмайди. Баъзида расмийлар журналистларни менсимай гапиришади. Улар ҳураверади, аммо таъсир ўтказолишмайди.

Мен яқинда шунга амин бўлдим, бу мақолни тескари айланлантирса ҳам бўларкан. Карвон ўтаверади, чунки итлар ҳуради.

Тоғларда ва чўлларга йиртқичлар бўкиради, ташланади. Қачонки улар карвонни қўриқлаб борса, манзилга етиш мумкин.

Ҳа, биз бақирамиз, тишлаймиз. Бизнинг ўткир тишларимиз ва чангалимиз бор. Бироқ биз ҳаракатланиш асосимиз. Биз яккаҳокимликка қарши доримиз”, деб фикр билдирди.

 

 

Муратов бу мукофот шахсан унга эмас, бугун таҳририятга тегишли эканини билдириб ўтди. У Нобел мукофотига сазовор бўлган учинчи россияликдир. Ундан аввал физик олим Андрей Сахаров ва СССРнинг биринчи президенти Михаил Горбачев мукофотланганди.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//