Жамият
Маълумотларга кўра, 2022-2023 ўқув йилида умумтаълим ўқитувчилари сони 521 минг (ўриндошларсиз) нафардан ошган. Ўқувчилар сони эса деярли 6,5 миллион нафарни ташкил этган.
Агар ҳисоб-китоб қилинадиган бўлса, умумтаълим мактабларимизда ҳар бир ўқитувчига 12,4 нафар ўқувчидан тўғри келади.
Бу эса ривожланган давлатларга қараганда ўқитувчилар сони кўплигини англатади. Масалан, АҚШда ҳар бир ўқитувчига 14 нафардан, Канада ва Россияда 19 нафардан ўқувчи тўғри келади. Аҳолиси 1 млрд. дан зиёд Хитойда эса ҳар 1 нафар ўқитувчига 15 нафар ўқувчи тегади.
Германияда бу кўрсатгич бизга нисбатан яқинроқ(13 нафардан ўқувчи), аммо аҳоли жиҳатидан солиштирганда, бизда бари бир кўп.
Айтайлик, Германия аҳолиси тахминан 80 миллион атрофида. Бу эса бизнинг аҳолидан 2 баробар зиёд дегани.
«Демак, Ўзбекистон мактабларида ўқитувчилар билан таъминланиш даражаси ривожланган мамлакатлар қаторида, лекин шунга қарамай таълим сифати анча паст», – дейилади хабарда.
Олдинроқ республикамизда 1 600 дан зиёд мактаб абгор аҳволда эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ